UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  9 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  24

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас" Янгиликлар

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз руҳий томондан бугунги ўйинга ҳам таъсир қилди. Деярли имкониятга ҳам эга бўлмадик. Йигитлар аввалги турларда кўрсатган ўйинларини амалга ошира олишмади. 

Ушбу учрашув жорий мавсумда ўз майдонимиздаги охиргиси эди. Нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлганди. Футболчиларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим. 

Майдон марказида Абдуллоҳ Олимовни ўйнатиб кўряпмиз, у жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам белидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек дарвозабонимиз жароҳат олган. Мавсум охирида барчаси жам бўлиб, жароҳатлар юзага чиқадиган пайт келди. Марказда ва олдинги чизиқда ҳеч нарса ўхшамади. Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон ҳақиқатга яқин ўйнашди. Қолган барча чизиқлардан норозиман. 

Сўнгги тўртта турни нейтрал майдонда ўтиши қўшимча муаммо туғдириб бўлди. Кейинги ўйинларда иложи борича ёш футболчиларни таркибга қўяман. Бундай футболчилар менга керак эмас",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика