UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман”

"Қўқон-1912" собиқ бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов кетиш олдидан барча жамоа аъзолари ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

- Ассалому алайкум ҳурматли “Қўқон-1912” жамоасининг фидойи мухлислари. Мана жамоада 2,5 йил ишлаганимдан кейин Сизлар билан хайрлашадиган пайт келди. Менинг “Қўқон-1912” жамоасида ишлашим учун менга ишонч билдирган, мени қўллаб қувватлаган жамоа раҳбари, Қўқон футболининг жонкуяри, ”Қўқон-1912” жамоасининг шунча йил давомида Суперлигада ўйнашига ўз ҳиссасини қўшган олийжаноб инсон, Бахтиёр ака Толиповга, жамоани ҳар томонлама қўллаб қувватлаган жамоамизнинг жонкуяр раҳбарларига, жамоани яхши кунида хам, оғир кунида хам қўллаб-қувватлаб турган “Қўқон-1912” жамоасининг бетакрор, фидойи, жамоа учун жонини фидо киладиган ажойиб мухлисларига, жамоада мен билан ака-укадек бўлиб кетган футболчиларга, жамоада ишлаган хар бир ходимга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва чин юракдан раҳмат деб қоламан. 

Жамоани қабул қилиб олганимда босқичма-босқич жамоани юқори даражага олиб чиқишни ва Осиё Чемпионлар Лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйгандик. Худога шукр мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари билан биринчи босқичдан ёруғ юз билан ўтдик. Икки йил давомида аутсайдерлар қаторидан жанговар, ўз олдига юқори мақсадларни қўя оладиган жамоага айланди. Янада кучайиш ва медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишимиз учун 2021 йилдаги таркибни сақлаб қолиш ва бу жамоа қаторига 4-5та кучли футболчиларни қўшиш талаб этиларди. Шунда жамоа бемалол юқори ўринлар учун кураша оларди.

Лекин афсуски 2021 йилги таркибни айрим сабабларга кўра сақлаб қола олмадик ва жамоани кучайтира олмадик. Бу холат натижага барибир ўз таъсирини ўтказди. Жамоани юқорироқ даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмоқдаман. Лекин ишлаган пайтимда футболчиларни фақат тўғри йўлдан боришга ундадим. Ютсак ҳалол ютдик, ютқазсак ҳалол ютказдик. Шу сабабли Яратганнинг олдида ҳам, мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида ҳам виждонимиз тоза, ёруғ юз билан хайрлашмоқдаман. Мухлисларимиз хоҳлаган Осиё Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганимиз учун барчанинг олдида қарздорман ва худо хохласа вақти соати келиб яна Қўқонда ишлайман деб умид килиб қоламан. Мухлисларимиз доимо соғ-саломат бўлишларини, хонадонларида фақат хурсандчилик кунлар бўлишини тилайман.

“Қўқон-1912” жамоаси ва Қўқонлик мухлислар доимо қалбимда бўлишади. Жамоа раҳбариятига ва барча жамоа аъзоларига омад тилайман! Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Яхши кунларда яна кўришгунча деб қоламан. Мухлисларимизга, “Қўқон-1912” жамоасига меҳр билан Бахтиёр Ашурматов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика