UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  0 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  3 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  2 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1

Бахтиёр Ашурматов: «Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди» Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: «Ҳимоядаги хатолар қимматга тушди»

Олий лига тўққизинчи тур доирасида ўтказилган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) баҳси якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—«Қизилқум» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Бахтиёр Ашурматов. — Учрашувни ёмон бошламагандик. Афсуски, ҳимоядаги қўпол хатолар бизга жуда қимматга тушди. Рақибимизнинг стантдарт вазиятларда хавфли ўйнаши хусусида йигитларимизни аввалдан огоҳлантиргандим. Айнан навоийликлар ана шундай вазиятда ҳисобни тенглаштиришди.

Чемпионатда жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб боряпти. Уйдаги ўйинларни ҳисобга олмаганда сафарда ҳозирча бирорта очкони қўлга киртмадик. Бугун Навоийга ҳам фақат ғалаба учун келган эдик. Шу боис, рақиб майдонида ҳам икки ҳужумчи билан ўйнашга қарор қилдик. Балки ҳимоявий футбол намойиш қилганимизда мақсадимизга эришармидик, деб ўйлайман.

Мухлислар деярли тенг кучли икки жамоа учрашувига гувоҳ бўлишди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда уйга ҳеч бўлмаса бир очко билан ҳам қайтишимиз мумкин эди. Ўйин ниҳоятда асабий руҳда кечди. «Қизилқум» охирги икки ўйинда мағлубиятга учраган, биз эса меҳмонда очко ололмаётган эдик. Улар ғалабани сақлаб қолиш, йигитларимиз эса ижобий натижа учун курашиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортишмади. Натижада ҳакам кўп бора чўнтагидан сариқ карточкалар чиқарганига гувоҳ бўлдик.

Яна бир ҳафтадан кейин Ўзбекистон кубоги нимчорак финал босқичи жавоб учрашувини Андижонда айнан «Қизилқум»га қарши ўтказамиз. Навоийликлар билан ҳозиргача ўтказилган икки ўйин биз учун етарли сабоқ бўлди, деб ўйлайман. Чунки муваффақиятсизликлар жамоамиз аъзоларига ҳам, андижонлик мухлисларга ҳам ёқмаяпти. Мақсадимиз эса чемпионат ва мамлакат кубоги учрашувларида чиройли ўйин намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилишдир, - дейди Ашурматов.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика