«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди

Khoja
19 май 2024
«Бавария» яна бир мураббий билан келишувга эриша олмади.

Бу сафар «Бенфика» устози Рожер Шмидт немис жамоасининг таклифини қабул қилмади. Bild журналисти Кристиан Фалкнинг ёзишича, мюнхенликлар Томас Тухелни қолдиришга кўндира олмаганидан сўнг Рожер Шмидтга мурожаат қилган. Бироқ 57 ёшли мутахассис Германияга қайтиш нияти йўқ эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ, Рожердан ташқари Юлиан Нагельсманн, Хаби Алонсо, Ральф Рангник, Оливер Гласнер каби мураббийлар «Бавария»нинг таклифига рози бўлмаганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com