

Bild хабарига кўра, Тухель тобора жамоада таъсир доирасини йўқотмоқда. Қайд этилишича, немис ўйинчиларидан Йозуа Киммих, Леон Горетцка ва Томас Мюллер мураббийдан норози. Шунингдек, Маттейс де Лигт, Серж Гнабри ва Матис Телнинг ҳам жамоа устози билан муносабати совуқлашган.
Шунга қарамай, жамоанинг 6 футболчиси – сардор Мануэл Нойер, Рафаэл Геррейру, Лерой Сане, Жамал Мусиала, Ҳарри Кейн ва Эрик Дайер мураббийни қўллаб-қувватламоқда.



