

"Бавария" 27 ёшли ўйинчини харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Германия чемпионлари австриялик футболчи учун 18 миллион евро+бонуслар таклиф қилиши мумкин.
Бундай нархга сабаб Забитцернинг шартномаси бир йилдан сўнг тугаши билан боғлиқ. "Лейпциг" ўйинчи текинга кетмаслиги учун таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Футболчи "Лейпциг"да 6 мавсумни ўтказди, у дастлаб клуб билан иккинчи Бундеслигада ҳаракат қилган эди.



