"Бавария" ярим ҳимоячиси Толиссо "Реал" қизиқишлари доирасида

Alisher
20 дек 2021
"Бавария" ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо жамоадан кетмоқчи.

Ўйинчи "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

27 ёшли франциялик футболчи Мюнхен клуби билан шартномасини узайтирмоқчи эмас ва ёзда эркин агент мақомида кетиши мумкин.

Унинг трансфер нархи - 15 миллион евро. У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo