"Бавария" ва ПСЖ "Ланс" етакчисига қизиқмоқда
09 янв 2024 18:08
Янгиликлар
"Бавария" ва ПСЖ "Ланс" етакчисига қизиқмоқда
"Ланс" ҳимоячиси Кевин Дансо "Бавария" ва ПСЖнинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди, деди журналист Флориан Плеттенберг.
Манба берган хабарга кўра, айни дамда ҳеч бир клуб 25 ёшли австриялик учун таклиф билан чиқмаган.
Дансо 2021 йилдан бери "Ланс" жамоасида ўйнамоқда. Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказди. Transfermarkt портали унинг нархини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, "Ланс" жамоасида Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиларидан бири, Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши ёш футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар