

“Футбол менга ажойиб ҳаёт берганидан жуда миннатдорман. Мен барча мақсадларим ва орзу қилган нарсаларимга эришдим”, деб айтган 32 ёшли германиялик.
Эслатиб ўтамиз, Вагнер 2 йил олдин “Бавария” ва Германия терма жамоасида ўйнаган эди. 2018 йилдан бошлаб ўз фаолиятини Осиё клубида давом эттириб келаётганди.
У 2017 йил Германия ТЖ билан Конфедерациялар Кубогида зафар қучган.



