

"Бавария" 21 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери борасида Донецк клуби билан музокараларни бошлади.
Мюнхен клуби ўйинчи учун 25 миллион евро таклиф қилди, аммо "Шахтёр" Додони 30 миллион еврога сотмоқчи.
Додо "Шахтёр"га "Коритиба"дан 2018 йилнинг қишида 2 миллион евро эвазига ўтган эди.
Футболчи жорий мавсум Украина премьер-лигасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



