

"Нуссаир Мазрауи "Бавария"да қолади. У ажойиб футболчи, келажакда жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўла олади. Шунингдек, Бенжамен Паварни таркибда сақлаб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Айни дамда унинг вакиллари билан музокаралар ўтказяпмиз.
Канселу борасида нима дейишим мумкин, ҳозирча у билан ҳамкорлик давом эттириладими ёки йўқ, гапиришга бироз эрта. Бу борада кейинроқ гапиришим мумкин. Барчаси ёзга яқин аниқ бўлади. Ҳозирча у билан музокаралар бўлаётгани йўқ", - деди Салихамижич.



