"Бавария" президенти - Суперлига ҳақида: "Бундай турнир яқин орада мавжуд бўлмаса керак"

Mirjalol Normatov
9 сен 2021
"Бавария" президенти Герберт Хайнер Европа Суперлигаси лойиҳаси ҳақида гапирди.

"Клублар айни дамда бутун бир бошқа айрим давлатлардан кўра кўпроқ пул топмоқда. Бир томондан кўплаб клублар коронавирус сабабли молиявий таназзулга юз тутмоқда, айримларда эса бу ҳолат коронавирусга қадар бўлаётганди. Умуман олганда клублар менежменти бошқа спортларнинг тузилмасига салбий таъсир ўтказгани йўқ. Чунки улар машҳурликда ва сотувда яхшироқ статусга эга. Бироқ клублар ва федерациялар қийин ҳолатдан чиқиб кетиш учун бирлашмади, барча ўзи учун ҳаракат қилди.

Барчанинг аҳволи ўзига аён. Кимлардир фақатгина фойда учун ишлаётган бўлса, кимлардир жамоасининг ривожи учун ҳаракат қилмоқда.

Суперлига? Умуман бўлмаса керак дея олмайман, аммо яқин вақтлар ичида қандайдир турнирлар ташкил топишига ишонмайман. Чунки бунинг асорати қандай бўлишини кўрдик", - деди Хайнер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild