"Бавария" ҳимоячиси клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас

Mirjalol Normatov
25 янв 2022
"Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюле ёзда жамоасини ўзгартириш ниятида.

"Bild" хабарига кўра, Зюле бу борада клуб раҳбариятига ўз талабларини маълум қилиб бўлган. Унинг "Бавария" билан келишуви ёзда якунига етади. Айни дамда "Барселона" уни эркин агент сифатида таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Зюле ушбу мавсум "Бавария" таркибида 18 ўйинда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild