

Унга кўра, Колумбия ярим ҳимоячиси Хамес Родригез учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Хамес Колумбиянинг иккита голида ассистентлик вазифасини бажарди. Дастлаб Йерри Минанинг голига ажойиб тарзда тўпни оширган бўлса, баҳснинг охирги голи, яъни Куадрадонинг киритган тўпига голли узатмани амалга оширганди. Шу тариқа Хамес Родригез ФИФА талқини бўйича беллашувнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.



