"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди
18 ноя 2025 15:38
Янгиликлар
"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди
Мюнхенликлар етакчи ҳимоячиси Альфонсо Дэвис жиддий жароҳатдан сўнг машғулотларга қайтди.
"Бавария"нинг расмий Х саҳифасида 25 ёшли канадалик чап қанот ҳимоячиси хочсимон боғлами узилишидан кейин биринчи марта "Бавария"нинг асосий жамоаси машғулотларида иштирок этгани ҳақида хабар қилинди.

Дэвис март ойида Канада терма жамоасида жароҳат олганди. Тиббий текширувдан сўнг ташхис умидсизликка учратди: 6 ойлик тикланиш.
"Бавария"нинг кейинги ўйини 22 ноябрь куни "Фрайбург"га қарши ўтказилиши режалаштирилган, аммо Дэвис майдонга туша оладими ёки йўқ, ҳали номаълум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар