"Бавария" футболчи жароҳати сабабли узоқ муддатга майдондан четда қолади

19 апр 2026, 10:15
"Бавария" қанот ҳужумчиси Серж Гнабри оёғидан жиддий жароҳат олди.

Серж Гнабри "Бавария"га узоқ муддат ёрдам бера олмайди. Қанот ҳужумчиси оёғидан жароҳат олган. Бу клуб тиббий хизмати ўтказган текширув натижаларидан маълум бўлди", — дейилади "Бавария"нинг расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 10 кундан кейин "Бавария" Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖ билан ўйнайди.

Жорий мавсумда 30 ёшли ҳужумчи клуб сафида барча турнирларда 37 ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион евро.


Манба: Bild