UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  8 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи Янгиликлар

"Бавария" Дэвис туфайли Канадани судга бермоқчи

"Бавария" бошқарув раиси Ян-Кристиан Дрезен терма жамоада Альфонсо Дэвисга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишмагани учун Канада футбол ассоциацияси устидан судга мурожаат қилинишини айтди.

Бу ҳақда "Bild" ёзмоқда.

24 ёшли ҳимоячи КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида учинчи ўрин учун АҚШга қарши ўйинда (2:1) жароҳат олди. Текширувдан сўнг канадалик ҳимоячи тиззасининг хочсимон боғлами узилгани аниқланди, шу сабабли футболчи бу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Дэвиснинг агенти мижозининг жароҳатида Канада терма жамоаси мураббийлар штабини айблади. Бу фикрга Дрезен мисолида "Бавария" раҳбарияти ҳам қўшилди. 

"Тиззаси шикастланган футболчини пухта тиббий кўрикдан ўтказмасдан 12 соатлик қитъалараро парвозда олиб юриш, фикримизча, бепарволик ва тиббий назоратни бузишдир. 

Биз Канада футбол ассоциациясидан воқеа бўйича тўлиқ текширув ўтказишни талаб қиламиз ва қонуний чоралар кўриш ҳуқуқимиз борлигини эслатиб ўтамиз.

Ўйиндан олдин мушакларида муаммо бўлган Дэвиснинг спорт аҳамиятига эга бўлмаган ўйинда иштирок этиши бизнинг нуқтаи назаримизда тушунарсиздир”, – деди Дрезен.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби яқинда Дэвис билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика