"Бавария" Чупо-Мотинг билан шартномани узайтириши мумкин

Alisher
16 фев 2021
"Бавария" ҳужумчи Эрик-Максим Чупо Мотинг билан шартномани узайтириши мумкин.

Мураббийлар штаби камерунлик футболчининг жамоага қўшаётган ҳиссасига оптимистик руҳда қарашмоқда ва у билан шартномани узайтиришлари мумкин.

Томонлар ўртасидаги амалдаги битим 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Чупо-Мотинг "Бавария" сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker