"Бавария" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Карраскони нишонга олди

Aslanov Jasurbek
30 мар 2017
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраско хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Италиялик мутахассисга ушбу футболчининг ўйини ёқади ва унинг фикрича, Карраско немис грандига фойда келтириши мумкин. Бироқ бельгияликни сотиб олиш "Бавария"га осон бўлмайди: Унинг хизматларига бир нечта Европа гранди қизиқиш билдирмоқда ва "Атлетико" футболчини камида 100 млн. еврога сотади.

Карраско ва "Атлетико" ўртасидаги битим 2022 йилнинг ёзида якунланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS