UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  1 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  13 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3

"Барселона"нинг янги ҳимоячиси ҳақида билишингиз керак бўлган 10та маълумот Янгиликлар

"Барселона"нинг янги ҳимоячиси ҳақида билишингиз керак бўлган 10та маълумот

Теглар :  Йерри Мина
"Барселона" клуби 12 январь куни "Палмейрас" ҳимоячиси Йерри Минани сотиб олгани ҳақида эълон қилди.

Футболчи ва клуб ўртасидаги келишув 2023 йилнинг 30 июнигача белгиланди. Колумбиялик битимидаги товон пули 100 млн. евро. Трансфер учун кўк-анорранглилар Бразилия клуби ҳисобига 11,8 млн. евро ўтказиб беради.

Каталония клуби расмий сайти футболчи ҳақида қизиқарли 10та маълумот тўплади.


1. "Барселона"даги биринчи колумбиялик

Йерри Мина "Барселона"да расмий ўйин ўтказадиган биринчи колумбиялик футболчи бўлади. 1964 йилнинг 24 июнида Колумбиядан бўлган бошқа футболчи "Сабаделл"га қарши ўртоқлик ўйинида Каталония клуби сафида майдонга тушган, бироқ жамоада қолмаган.


2. Денис Суарес тенгдоши

Колумбиялик Денис Суарес билан тенгдош (1994) ҳисобланади. "Блаурагна" ярим ҳимоячиси 6 январда туғилган бўлса, Мина 23 сентябрда дунёга келган.


3. Колумбия терма жамоаси сафида дебют

Мина 2016 йилнинг 6 октябрида миллий терма жамоа сафида дебют қилган ва Уругвайга қарши кечган (2:2) 11 октябрдаги баҳсда ўзининг биринчи голини урган.


4. Клубнинг энг новча футболчиси

Марказий ҳимоячи янги жамоасидаги энг бўйи узун футболчига айланди. Клубнинг новча футболчилари сафига Херард Пике (194 см), Серхио Бускетс (189 см) ва Андре Гомеш (188 см) киради.


5. ЛаЛигадаги ўнинчи колумбиялик

Йерри Мина айни дамда Испаниянинг биринчи даражали чемпионатида ўйнаётган ўнинчи колумбиялик ҳисобланади.

ЛаЛигадаги Колумбия футболчилари: Карлос Бакка ("Вильярреал"), Хуанхо Нараваес ("Бетис"), Луис Мурьел ("Севилья"), Даниэль Торрес ("Алавес",), Жефферсон Лерма ("Леванте"), Жейсон Мурильо ("Валенсия"), Бернардо Эспиноса, Йохан Мойика ва Марлос Морено (уччаласи "Жирона"да).


6. Тўрт хил рақам

Йерри Мина фаолияти давомида тўрт хил рақамда ўйнаган. "Депортиво Пасто"да 3, "Индепендьенте"да 26, "Пальмейрас"да 13 ва Колумбия терма жамоасида 16.


7. Йерри Мина фонди

Футболчининг хайрия лойиҳаси мавжуд ва у 2000 кишига ёрдам беради.


8. Дарвозабондан ҳимоячига айланган футболчи

Мина фаолиятини оиласидагилар каби дарвозабон сифатида бошлаган, бироқ вақт ўтиб у позициясини ўзгартиришга қарор қилди. Айни дамда у дунёнинг истиқболли ҳимоячилари сафига киради.


9. Совринлар

Колумбиялик совринлар туфайли доимо муҳим футболчи бўлиб қолмоқда. Мина 2014 йилда Колумбия чемпиони бўлди. У "Пальмейрас" билан 2015 йилда Копа Судамерикана ғолибига айланди, 2016 йилда эса Бразилия чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди.


10. Оила ва дўстлар

Минанинг оиласи ва дўстлари - футболчи ҳаётининг муҳим қисмига айланиб қолган. Йерри майдондан ташқаридаги кўп вақтини улар билан ўтказади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика