

«Бизга 200 миллионлик таклиф тушди. Бироқ биз биттада рад жавобини бердик. Жамоа Ямалнинг келажагига ишонади ва уни сотишдан мақсад йўқ. Биз етакчиларимизни сотишни режа қилмаяпмиз. Агар кимдир Ямал ёки яна бошқа етакчи футболчиларимизни харид қилишни истаса, бизнинг ҳисоб рақамимизга 1 миллиард евро ўтказиб берсин», — деди Лапорта.
Аввалроқ, ПСЖ Ямалга 200 миллион евро таклиф қилгани маълум қилинганди.



