"Барселона" Стерлинг ва Ольмони таркибига қўшиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
5 окт 2021
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ва "Манчестер Сити" етакчиси Раҳим Стерлинг "Барселона"га ўтиши мумкин.

Ольмо анча вақтдан буён Каталония клубининг нишонида бўлиб турибди. Клуб уни ўтган ёзда сотиб олиши мумкин эди. "Барса" уни қишда сотиб олишга уриниб кўради.

Журналист Ориоль Доменек хабарига кўра, "Барселона" энди Раҳим Стерлингнинг номзодини кўриб чиқмоқда. Клубдагилар уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни режа қилмоқда.

Ольмо ушбу мавсумда Бундеслиганинг 2 ўйинида майдонга тушди. Стерлинг эса АПЛнинг 7 ўйинида 1 ассист муаллифига айланди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal