"Барселона" Рафиньянинг Олимпиада ва Америка Кубогида иштирок этишига қарши эмас
06 май 2016 12:12
Янгиликлар
"Барселона" Рафиньянинг Олимпиада ва Америка Кубогида иштирок этишига қарши эмас
"Барселона" мураббийлар штаби жамоа ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг Бразилия терма жамоаси билан Рио-де-Жанейрода бўладиган Олимпиада ўйинларида ва Америка Кубогида иштирок этишига қарши эмас.
Луис Энрике ва унинг ёрдамчилари бу қарорга келгани сабаби, футболчи жорий мавсумда жароҳат туфайли кўп ўйин амалиётига эга бўлмади. Клубдагиларнинг фикрича, Рафиньянинг икки турнирда иштирок этиши унга ёрдам беради.
Олдинроқ Каталония клуби ҳужумчисига фақат Олимпиадада қатнашишга руҳсат берилган эди.
Фикрлар