

Мўжиза рўй берадими?
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги дастлабки баҳсда мадридликлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишган эди. Бугун, 3 март куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи жавоб ўйини олдидан бразилиялик футболчи ўзининг саҳифасида қуйидагича қисқа ва таъсирли пост қолдирди:
"1 фоиз эҳтимоллик, 99 фоиз ишонч. Биз сизларга суянамиз".
Кўринишидан, каталонияликлар ўз майдонида ақл бовар қилмас камбэкни амалга оширишга ва финал йўлланмасини илиб кетишга жиддий ишонмоқда.



