"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди

Alisher Ostonov
7 дек 2025, 20:39
"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмонинг ҳолати ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Ольмо елкасида жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак, аммо ҳозирча уни ўтказиш режалаштирилмаган. Агар футболчи уни ҳозироқ ўтказганида, камида 4 ойга сафдан чиққан бўларди. Шу муносабат билан Ольмо бўлажак жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин эди. Ҳеч ким таваккал қилишни хоҳламайди. Футболчининг мақсади консерватив тарзда тикланиш ва мавсум охирида ажойиб формада бўлишдир.

27 ёшли Дани Ольмо жорий мавсумда барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

"Барселона" навбатдаги ўйинни 9 декабрь куни "Айнтрахт"га қарши ўтказади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Diario Sport