"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
7 июн 2021
"Манчестер Сити"нинг 36 ёшли ярим ҳимоячиси Фернандиньо Каталония клубига ўтиши мумкин.

Тажрибали ярим ҳимоячининг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" Фернандиньонинг янги шартномаси билан боғлиқ вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.

Ўйинчи ҳалигача "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирмади.

Фернандиньо ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca