"Барселона" Луис Суаресни қайтариши мумкин
07 янв 2022 18:10
Янгиликлар
"Барселона" Луис Суаресни қайтариши мумкин
Уругвайлик Луис Суарес Мадриднинг "Атлетико" клубидан кетишга яқин.
Шу билан бирга тажрибали ҳужумчи Испания чемпионатида қолиши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг хабарига кўра, ҳужумчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" Суаресга "Камп Ноу"га қайтишни таклиф қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Суарес Каталония жамоасидан 2020 йилнинг сентябрида кетганди, шундан сўнг эркин агент мақомида "матрасчилар" билан шартнома тузганди. Томонлар икки йиллик келишувга эришишган.
34 ёшли форвард жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар