"Барселона" Кавани трансфери масаласида таклиф билан чиқмаган
21 дек 2021 21:51
Янгиликлар
"Барселона" Кавани трансфери масаласида таклиф билан чиқмаган
Каталония клуби "Манчестер Юнайтед"га уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани трансфери бўйича ҳеч қандай таклиф юбормаган.
Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди.
Манбанинг айтишича, форвард "қизил иблис"ларнинг муҳим бўлаги саналади. Шу билан бирга, Романога кўра, "Барса"нинг асосий трансфер мақсади – бу Испания термаси ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Ферран Торрес.
Маълумотларга қараганда, Бразалиянинг "Коринтианс" клуби ҳам Кавани масаласида МЮ билан алоқага чиқмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар