"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди
13 янв 2025 20:10
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди
Каталония жамоаси марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес жароҳат олди.
33 ёшли футболчи якшанба куни Испания Суперкубоги финалидан ўрин олган "Реал"га қарши ўйиннинг 28-дақиқасида алмаштирилган – испаниялик футболчининг майдондаги ўрнини Рональд Араухо эгаллаганли. Ўшанда табло 1:1 ҳисобини кўрсатиб турган бўлса, қолган вақтда "кўк-анорранглилар" натижани ўз томонига оғдиришди (5:2) ва кубокни бошлари узра кўтаришди.

Журналист Хави Мигель хабарига кўра, Иньиго Мартинес жароҳати сабаб 5 ҳафта майдонга туша олмайди. Футболчи Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг қолган иккита ўйини – "Бенфика" ва "Аталанта"га қарши баҳсларда жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар