UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   0 18:10Суперлига. "Динамо" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  2 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  16 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7 16:58Breaking. Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди  36 16:52Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал"дан устун келди  0 16:25Перес Луниннинг хатосини кечирмади. «Қироллик клуби» Франциядан дарвозабон топиб қўйди  5 16:19Бугун Парижда "Олтин тўп" ва қанча бошқа совринлар топширилади  2 15:40Месси «Барселона»нинг Класикодаги йирик ғалабасига муносабат билдирди  14 14:40Қосимов vs Левченко. Бугун кимга омад кулиб боқади?   4 14:14Алан Ширер: "МЮ сизга ёқадими, ёқмайдими фарқи йўқ, бу жудаям расво қарор"  9 13:55Слот кечаги учрашув ҳақида: «Лондондан очко билан қайтганимиздан хурсандман»  0 13:29"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувидан 69 та сурат   0

"Барселона" ҳакамлар ва ўзига мағлуб бўлди Янгиликлар

"Барселона" ҳакамлар ва ўзига мағлуб бўлди

Теглар :  Барселона
"Барселона" "Месталья"да очко йўқотишини тахмин қилиш қийин эмасди.

"Валенсия"нинг таъқибчиларидан муаммолари камроқ ва ўсишда давом этаётган футболчилари кўп. Улар ЛаЛигада иккинчи, жамоа таркибида чемпионат тўпурари Симоне ЗаЗа, мавсум кашфиёти Гонсалу Гедеш ва жуда тез ўсишга эришаётган Родриго Морено бор.

Бироқ бунинг барчаси иккинчи даражали сабаблар. Энг асосийси - "Валенсия" Эрнестон Вальверденинг "Барселона"си учун жуда ноқулай рақиб. Марселино клуби тўпсиз ҳам устунлик қила олади ва камдан-кам ҳолатларда дарвозадан узоқлашади. Янги "Барселона" эса мавсумолди тайёргарликдаги каби ҳаракат қилмоқда.

Ўзгаришлар туфайли мавсум стартида Луис Суаресда пасайиш, Пако Алькасерда эса ўсиш кузатилди.

Биринчиси тўпни ўзида кўпроқ ушлаб туриши керак бўлса, бошқаси биринчи тегинишда зарба бериши лозим. Шу сабабли испаниялик "Севилья" дарвозасига 2та гол урди ва "Леганес"га қарши баҳсда Суарес дубль қайд этишига ёрдам берди (иккала гол ҳам Пако берган зарбадан сўнг урилди). "Месталья"да Нето дарвозаси олдида бўш ҳудуд йўқ эди, шу сабабли биринчи мияга келадиган вариант узоқдан зарба бериш бўлди.

Кейин "Барса"нинг учта йўли қолди: Узатмалар учун жой кутиш, стандартларга ишонч билдириш ва ҳаммасини Лионель Мессига юклаш. Клуб ҳаммасини синаб кўрди: Биринчи вариант 8та офсайдни юзага келтирди, иккинчисини эса фақат Томас Вермаленнинг боши ҳис қилди. Учинчи авариявий вариант ҳар доимгидек ўз фойдасини берди ва гол урилди.

Лео "Барселона"нинг тизимида ўйнамаётган ягона футболчига айланди. У тўпни ўзида кўпроқ ушлаб турди, рақибни алдаб ўтишга уринди, Андрес Иньеста билан комбинацион ўйин ташкил қилди. Клуб тўрт маротаба жарима майдончаси ичидан зарба берди, 2таси Лео Мессига тегишли. Унинг алдамчи ҳаракатларисиз Нето жарима майдончасида вазият умуман бўлмасди.

"Валенсия"нинг "Барселона" билан ўйини - қўпол қилиб айтганда, ўз майдонида хотиржам ўтирадиган икки Жозе Моуриньо жамоасининг учрашуви бўлди. Бундай зерикарлик икки соатдан сўнг, футболни ёмон кўриб, вақтингга ачина бошлайсан. Одатда бундай баҳсларда фақат битта сценарий бўлади - бир жамоа тўпни олиб, бутун учрашув давомида қийналади, иккинчиси эса ўз услубини ўзгартирмай, ўз вақтини кутади ва рақибнинг бир хатосидан гол уриб кетади.

Вальверде клубга келиб "Атлетик"да грандлардан очко олган ўйинини сингдиришга уринди. Клуб тенг кучли рақибларга нисбатан хавфлироқ жамоага айланди. Бироқ жамоа ёпиқ ўйин кўрсатадиган ўртамиёна клублар билан баҳсда кўпроқ муаммоларга дуч келадиган бўлиб қолди.

Вазиятларни таҳлил қилиш - ўзига ҳос машғулот. Бу ерда иккита вариант бўлади: Сен оқибатларни кўрасан ва сабабига тегмайсан, барча қизиқ нарса эса ўша ерда. Иккинчиси эса ҳакамнинг баҳсли қарорларини муҳокама қилиш. Бу икки вариантдан қочишга уриндим, бироқ ҳакам "Валенсия"нинг дарвозасига кирган голни ҳисобга олмагани ҳақида эсламаслик қийин.

Конфедерациялар Кубоги менга видеоассистент тизимини очиб берди, АПЛда (Англия Премьер-лигаси) гол аниқлаш график тизим орқали амалга оширилади, хатто Голланиянинг иккинчи даражали чемпионатида ҳам шундай технология қўланмоқда. ЛаЛига эса уни харид қилмаяпти, шу сабабли ичкарига кирган тўпни ҳисобга олмаслик - нормал ҳолат. Телевизион ҳуқуқдан жуда катта даромад топадиган чемпионатга технологияларни олиб киришга нима ҳалақит қилади? Ёки футбол федерациясига ҳакамларнинг қарорлари билан боғлиқ ҳафталик можаролар ёқадими?

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика