«Барселона» етакчиси жароҳат сабабли мавсум бошини ўтказиб юборади
09 июл 2024 10:55
Янгиликлар
«Барселона» етакчиси жароҳат сабабли мавсум бошини ўтказиб юборади
«Барселона» клуби ҳамда Уругвай миллий жамоаси ҳимоячиси Рональд Араухо янги мавсум олди йиғинларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Араухо Америка кубоги-2024 чоракфинали доирасидаги Бразилияга қарши учрашувнинг 33-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Араухонинг тикланиши учун 8 ҳафта талаб этилиши мумкин. У «Барса»нинг Ҳанс-Дитер Флик қўл остида 10 июлдан бошланадиган мавсум олди йиғинининг дастлабки қисмини ўтказиб юборади.
Бундан ташқари, текширувлардан сўнг тиббий тахминлар ўз тасдиғини топса, 25 ёшли ҳимоячи Ла Лиганинг августдаги дастлабки турларини ўтказиб юбориши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар