UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Вернер: "Фаолиятимдаги энг оғир давр ортда қолди"  0 14:19Мозес - "Спартак" ҳақида: "Бу Россиянинг "Манчестер Юнайтед"и"  3 14:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:55"Челси" ёзги трансферлар ойнаси вақтида қанча пул ишлатиши маълум бўлди  8 13:30Артета Виллиандан норози бўлди  1 13:11Санчодан навбатдаги рекорд  4 12:59Манба: Месси "Барселона"да қолмоқчи  26 12:46Ғалати! "Крилья Советов" директори футболчилик шартномасини имзолади  7 12:29Роналду А Сериянинг сўнгги 47 ўйинида 47 гол урди  15 11:59Педри 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  5 11:48"Барселона"нинг ковид-ниқоблари Испаниядаги энг яхшиси деб топилди  9 11:41Olamsport: Сауль Альварес жанг ўтказди, бугунги UFC турнири жанглари ва бошқа хабарлар  0 11:18Пирло: "Бизга тажрибали футболчилар етишмади"  18 10:57Клопп Трент ва Робертсонни марказий ҳимояда ўйнатмоқчи бўлганини тан олди  0 10:35Барча фотосуратчилар ўқиб чиқишини тавсия қиламиз: "Мен - фотожурналист". Устоз фотограф Анвар Ильясов билан дилдан суҳбат  4

Испания Суперкубоги. "Атлетик" иродали ўйин кўрсатиб, "Барселона"ни экстра таймда мағлуб этди Янгиликлар

Испания Суперкубоги. "Атлетик" иродали ўйин кўрсатиб, "Барселона"ни экстра таймда мағлуб этди

"Барселона" ҳам "Атлетик Бильбао" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.

"Барселона" – "Атлетик" 2:3

"Ла Картуха"

Голлар: 1:0 – 40 Гризманн, 1:1 – 42 Де Маркос, 2:1 – 77 Гризманн, 2:2 – 90 Вильялибре, 2:3 – 93 Уильямс.

"Барселона": тер Стеген, Дест (Мингеса, 46), Араухо, Лангле (Тринкау, 105), Альба, де Йонг, Бускетс (Пуч, 97), Педри (Пьянич, 88), Дембеле (Брэйтуэйт, 88), Месси, Гризманн.

"Атлетик": Унаи Симон, Баленсиага (Лекуэ, 83), Йерай Альварес, Мартинес (Нуньес, 95), Де Маркос, Рауль Гарсия (Вильялибре, 83), Дани Гарсия, Муниаин, Венседор (Весга, 81), Капа (Беренгер, 81), Уильямс (Морсильо, 105).

Огоҳлантиришлар: Лангле (11), Дани Гарсия (67), Вильялибре (109), Морсильо (110), Альба (114).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

120. Ҳакам ВАР томон кетди. Ҳозир Месси кетлатилиши мумкин. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Лео марказда рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун четлатилди. Мессининг асаблари дош бермади.

109. Вильялибре Де Йонгни американча футбол услубида тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

106. Иккинчи экстра тайм бошланди.

КИЧИК ТАНАФФУС!

105+1. Гарсия ва Де Йонг ўртасида жиддий тўқнашув рўй берди. Такрорий лавҳада нидерландиялик футболчи яхшигина зарба қабул қилиб олгани кўринди, аммо ҳаммаси жойида, у ўрнидан турди.

105. Захирадан ўйинга қўшилган Нуньес ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди, аммо у тўпга ўзи истаганидек тега олмади.

102. "Барселона"нинг кети узилмаётган ҳужумлари муваффақиятсиз якун топмоқда. Кўпинча ҳужумлар зарбага ҳам етиб бормаяпти.

97. Иккинчи бўлимнинг охирида бутун жамоа бўлиб ҳимояланаётган "Барселона" энди катта куч билан ҳужумга ўтмоқда.

94. ГОООЛ! ИНЬЯКИ УИЛЬЯМС! "Атлетик" ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан дарвозага зарба берди ва унинг узоқ юқори бурчагини ишғол қилди.

91. Дастлабки 15 дақиқалик тайм бошланди.


АСОСИЙ ВАҚТ ЯКУНЛАНДИ! ЭКСТРА ТАЙМ!

90+1. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОООЛ! ВИЛЬЯЛИБРЕ ҲИСОБНИ ТЕНГЛАШТИРЯПТИ! Жаримадан узатилган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Асьер Вильялибре дарвозага тўғирлаб қўйди.

89. Уильямс рақиб жарима майдончаси чизиғи олдида стандарт ишлаб олди.

88. "Барселона"да ўзгариш: Дембеле ўрнига Брэйтуэйт, Педри ўрнига Пьянич майдонга тушди.

87. "Барселона" деярли бутун жамоа бўлиб ҳимояга қайтган, биргина Месси марказ чизиғида қарши ҳужум бўлишини кутмоқда.

84. "Барселона"нинг супер қарши ҳужуми Де Йонгнинг ноаниқ узатмаси билан якун топди. 

83. Яна "Атлетик"да ўзгаришлар: Рауль Гарсия ўрнига Вильялибре ва Баленсьяга ўрнига Лекуэ майдонга тушди.

81. Ўзгариш: Андеркапа ўрнига Беренгер, Венсидор ўрнига Весга майдонга тушди.

80. РАУЛЬ! Гарсиянинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

77. ГОООЛ! Гризманндан дубль! Дембеле бир узатма билан Альбани ўз қанотидан олдинга чорлади. Хорди тўпни тезда жарима майдончасига узатди ва Гризманн яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

75. Бускетс ўзининг узун оёқлари билан рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди.

74. Мингесанинг қанотдан узатган тўпига биринчи бўлиб посбон етиб келди ва тўпни эгаллаб олди.

67. Ҳимоядаги хатодан сўнг "Барселона" қийин аҳволга тушиб қолди. Узатма қайтарилганидан кейин тўп Уильямсга тушди ва Иньяки дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ зарба ноаниқ.

59. Муняин яна жарима зарбаси ишлаб олди ва бу сафар ҳам худди ўша жойдан, аммо узатма голсиз якун топди.

57. ГОООЛ! Рауль Гарсия жаримадан узатилган тўпни осонлик билан дарвозага бурди ва ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Бироқ гол бекор қилиниши мумкин. ВАР ишга киришди. Гарсия узатма вақтида рақибларидан бир неча сантиметр дарвозага яқин бўлгани туфайли офсайд қайд этилди.

56. Мингеса ўз жарима майдончаси яқинида жамоадошининг узатмасидан сўнг тўпни йўқотиб қўйди ва Муняинга нисбатан қоида бузди. "Атлетик"да стандарт вазият.

53. ЗАРБААА! Мессининг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди. Унаи Симон жонли девордагиларга эътироз билдирди.

52. Дани Гарсия Мессини хоккейчилар услубида кутиб олди ва қоида бузди. "Атлетик" дарвозаси яқинида стандарт вазият.

51. Иньяки Уильямс Венсидорнинг узатмасидан сўнг тўпни ўзига тўғирлай олмади ва Тер Штеген тўпни эгаллаб олд.

47. Месси жарима зарбаси ишлаб олди, аммо унинг ижроси муваффақиятсиз бўлди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

42. ГОООЛ! "Атлетик" ҳисобни тенглаштирди. Иньяки Уильямс тўпни 18-рақамдаги Оскар де Маркосга узатди. Оскар эса 18-рақамдаги Хорди Альбадан қочиб, 18 январь кунида (Ўзбекистон вақти бўйича) гол урди.

40. ГОООЛ! Месси бошлаган ҳужумни Гризманн гол билан якунлади. Лео тўпни қарама қарши қанотда очилаётган Альбага узатди, Хорди эса тўпни Мессига қайтарди. Аргентиналик тўпга зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб Антуанга тушди. Франциялик эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

37. ЗАРБАААА! Леонинг ўз услубидаги узоқ бурчакка берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

33. Дембеле қанотда "Атлетик" ҳимоячисини роса "чайқади", аммо унинг узатмаси дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

31. "Барселона"нинг ҳужуми Хорди Альбанинг тўп йўқотиши билан якун топди.

26. Каталония клубининг ҳимоядаги хатосидан сўнг "Атлетик" тўпга эга чиқди ва Андеркапанинг зарбасини Тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди.

25. Масофа узоқ бўлгани туфайли Лео жарима майдончасига узатма амалга оширди, бироқ "Барселона" футболчилари тўпга ета олишмади ва посбон тўпни эгаллаб олди.

24. Месси йиқитилди, энди стандарт вазият "Барселона" ижросида амалга оширилади.

22. Учрашувдаги дастлабки бурчак зарбаси 22-дақиқада "Атлетик" томонидан амалга оширилмоқда. Узатмани Каталония клуби ҳимоячилари қайтариб юборишди.

20. Ҳали ҳам кичик устунлик Бильбао жамоаси томонида. "Барселона" ҳимояда чиқишга қийналяпти.

15. Дастлабки 15 дақиқаликнинг кўп қисми "Барселона" ярим майдонида ўтди. Ҳа, кутилмаган ҳолат.

11. Сариқ карточка. Иньяки Уильямс Лангледан қочиб кетаётганди, Клеман эса вазиятни рақибни йиқитиб ҳал қилди.

9. Тер Штеген бир амаллаб тўпни майдонда сақлаб қолди ва рақиб жамоа бурчак зарбаси амалга оширишига йўл қўймади.

4. Икки йил олдин "Атлетик" устози Марсельиньо Гарсия Тораль "Барселона"ни финалда мағлуб этганди. Ўшанда мутахассис "Валенсия" билан "Барселона"ни Испания Кубоги финалида таслим этган.

2. Каталония клуби бугун ўзининг одатий (кўк-анорранг) либосида, Бильбао жамоасининг формаси бироз ўзгача. "Атлетик" одайтий қизил-оқ футболка, бироқ оқ шортларда майдонга тушган.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Барселона – Атлетик 2:3

Гол: Гризманн 40, 77 - Де Маркос 42, Вильялибре 90, Уильямс 94.

18 январь, 01.00, "Ла Картуха"

Барса: Тер Штеген, Дест, Араухо, Лангле, Алба, Бускетс, Де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.

Атлетик: Унаи Симон, Капа, Йерай Алварез, Иниго Мартинез, Баленсиага, Де Маркос, Дани Гарсия, Венседор, Икер Муниаин, Раул Гарсия, Уильямс.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

+19   
18 янв 00:29:31
Llalaj
Chin yuragdan Barsaga mag'lubiyat tileman xD.
+16   
18 янв 03:38:48
CR7 and CR1O
Barcachila uxlangla tomowa tugadi vuxaxaxaxxaxaaxa, Realni ustidan kulmagin zinhor sening ustingdanam daxshat kuluvchilar bor
+16   
18 янв 02:59:47
998933577578
Inyaki ter shtegenni teshib qo'ydi super gool
+14   
18 янв 07:45:18
Football fanat
Бу барселонани аёллар жамосими?
+14   
18 янв 07:44:00
Doctor_Lutfullaev
3 kun oldin Realning ustidan kulganlarga:
Shunchaki BATTAR bo'lilar!
+13   
18 янв 05:59:56
M SHATSKIX
Oldilaringda turgan nozu nematlardan yeylar Barsaga oxshab yeb qoymaylar.
+13   
18 янв 03:36:45
998933577578
Messi noprofessionallik qildi mag'lubiyatga chidashni ham bilish kerak ana holos atleticomi atletikmi quail oqlar Barsani yutushda davom etadi
+13   
18 янв 03:22:38
Beckham number-1
⚽Toni__Kr8s⚽ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iye nima bo'lyapti hamma uxladimi? Xaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxaxa
Yuq uhlamadi uhlagandek tutishmoqda bu o'yindan kegin aniq uhlasholmiydi)))
+12   
18 янв 03:39:57
Boy aka_071
Kecha Real Soseadadni yutib yurganlar bugun Atletik Bilbaoga yutqazib qo'ydi.AUF!!!
+12   
18 янв 03:39:04
СаМаРкАнДеЦ
бир икки кун олдин каррилаб бугун камандаси билан еб куйган айрим барсачилар кани силар? узи олдиндан кариллаб еб юриш айрим барсачи мухлисларга хос, анаву макол канака еди ха айтганча сув оби хаёт)))) вуахахааа
+10   
18 янв 08:07:20
PAKO XENTO
Barsachilarni tushi Barsa Superkubok sohibi hozir ulib qolaman.
+10   
18 янв 07:59:56
Muhammadislom Manchestr city
VOLSHEBNIK.BARSA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
messi bopladi ùrmaganiga shuni uzim borib tiqardim pi... yomon uldirdi lekin
Messi kutligini isbotladi, yedinmi tan olda erkak bulib cumo Messi
+10   
18 янв 03:34:47
Samarano
Yana come back mi?)
+9   
18 янв 07:52:20
Uktam1101
A.. chiqgani shu boladi bunday qilib sharmanda bolgandan bolmagan yaxshi
+9   
18 янв 07:01:32
Mr_Rich
Zato bizda ELDOR SHOMURODOV bor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика