Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда
18 июл 2025 17:59
Янгиликлар
Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара бош мураббий Ханси Фликнинг штабига қайтиши мумкин.
Алькантара Каталония клубидаги бир неча ҳафта мобайнида Флик штабининг бир қисми бўлиб, "Барселона" футболчиларини германиялик мураббийнинг тактик фалсафаси билан таништиришда муҳим роль ўйнаганди.
ESPN Тьягонинг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги оптимистик ҳисоботни чоп этди. "Кўк-анорранглилар" молиявий фэйр-плей билан боғлиқ баъзи молиявий чекловлар олиб ташланганидан сўнг Тьягонинг қайтишига умид боғлаган.
Хабарларга кўра, Алькантаранинг вазифаси ёш футболчиларга Флик фалсафасига мослашишга ёрдам бериш, шунингдек, жамоа ва мураббийлар штаби ўртасида муҳим кўприк вазифасини ўташдан иборат бўлади.
Тьяго Флик билан илиқ муносабатларига эга ва унинг қўл остида "Бавария"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар