UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  6 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  10 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  11 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  17 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1

"Барселона" афсонаси Дембелега: "Клубда ўйнашни истамасанг, либосингни еч ва бу ердан жўна" Янгиликлар

"Барселона" афсонаси Дембелега: "Клубда ўйнашни истамасанг, либосингни еч ва бу ердан жўна"

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков ярим ҳимоячи Усмон Дембелени "кўк-анорранглилар" билан шартномасини узайтиришдан бош тортгани учун танқид қилди.

Болгариялик афсонанинг сўзларига кўра, Дембеле бу хатти-ҳаракатлари билан клуб номига доғ туширмоқда.

"Сен ҳеч қачон "Барса" қандай клуб эканлигини билмагансан. Агар клубда ўйнашни истамасанг, унинг номига доғ туширма, либосингни еч ва бу ердан жўна. Жаноб Лапорта, чиқиш эшикларини очинг ва уни қўйиб юборинг", — деди Стоичков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" раҳбарияти январь ойидаги трансфер ойнаси якунланмагунча Дембеледан қутулиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Футболчининг хизматларига АПЛ клублари қизиқиш билдирган.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика