“Барселона” 20 ёшли япониялик футболчини сотиб олади

8 июл 2019, 09:56
“Кашима Антлерс” клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Каталония клубида давом эттиради.

Хироки Абэ 1,1 млн евро эвазига “Барселона” аъзосига айланади. Абэ Каталония клуби билан 3+2 кўринишида шартнома имзолайди.

Жорий мавсум Абэ “Кашима Антлерс” сафида 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 


Манба: Mundo Deportivo