UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  0 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  21 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  299 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4

"Барса" "Севилья" билан Кунде бўйича келишувга Депайни қўшмоқчи. Форвард каталонияликларга керак эмас Янгиликлар

"Барса" "Севилья" билан Кунде бўйича келишувга Депайни қўшмоқчи. Форвард каталонияликларга керак эмас

"Барселона" "Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде трансферига ҳужумчисини ҳам қўшмоқчи.

As"нинг хабарига кўра, Усмон Дембеле билан келишув узайтирилгани, Рафинья Диас сотиб олингани ва Роберт Левандовскининг эҳтимолий трансферини инобатга олиб, Депайга таркибда жой қолмаяпти. Футболчи клубнинг бўлажак мавсум учун режасига кирмайди.

"Барселона" Мемфисни "Севилья" билан Жюль Кунде бўйича бўладиган келишувга қўшишни жуда хоҳламоқда. Андалусия клуби битимга бошқа бир футболчи ҳам қўшилса, франциялик ҳимоячиси учун талаб қилаётган нархни туширишга розилиги билдирганди.

Депайнинг "Барса" билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Форвард хизматларига қизиқиш бўлсада, у учун катта сумма берадиган харидор топиш қийин масала.

"Барса" ҳужумчининг ўзига ҳам агар 20 млн евролик таклиф тушса, қабул қилишини маълум қилиб улгурган. Ўз навбатида каталонияликлар бундай таклиф бўлиши жуда қийинлигини яхши билишади.

Ўтган мавсум 28 ёшли футболчи барча мусобақаларда 37 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол урди ва 2 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика