Барча терма жамоалар Россияга етиб борди
13 июн 2018 22:25
Янгиликлар
Россияга сўнгги бўлиб Япония термаси етиб борди.
Унга кўра, 10 та жамоа Москва шаҳри ва Москва вилоятига жойлашди: Россия, Португалия, Эрон, Франция, Перу, Аргентина, Германия, Мексика, Бельгия ва Тунис.
Санкт-Петербургда эса 5 та терма жамоа: Саудия Арабистони, Хорватия, Коста-Рика, Жанубий Корея ва Англия.
Татаристонда 3 жамоа: Австралия, Колумбия, Япония.
Нижегородскдаги Бор базасига Уругвай жойлашди. Мисрликлар Грознийга, марокашликлар Воронежга, швейцарияликлар Толяттига, серблар Светлогорскка, панамаликлар Саранскка, сенегалликлар эса Калугуга тўхтади.
7 терма жамоа Россиянинг жанубий ҳудудларига жойлашди. Испанлар Краснодарга, Дания термаси Анапа, швед ва исландлар Геленджик, бразилияликлар ва польшаликлар Соч, нигерияликлар эса Эсцентукани макон тутди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар