Балотелли А Серия клубига ўтишга яқин

Alisher
13 окт 2024
Марио Балотелли "Женоа"га трансфер бўлишга яқин.

34 ёшли ҳужумчи бир неча кундан буён итальян клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар сўнгги соатларда келишувга яқинлашишди. Агар бугун кутилмаган нимадир рўй бермаса, битим борасида келишувга эришилиши мумкин.

Қайд этилишича, ўйинчи 2025 йилнинг июнига қадар шартнома имзолаши мумкин.

Балотелли ҳозирда "Адана Демирспор"дан кетганидан бери эркин агент мақомида юрибди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Mediaset