UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  2 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  0 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  2 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  8 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  6 01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  3 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  36 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  5 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  8 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 16-тури доирасидаги "Андижон" — "Қўқон-1912" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ҳамма кўрди, 3:0 ҳисобидан кейин бир нима дейиш қийин, баҳона қидиргандек бўлиб қолишимиз мумкин. Иккита голни инобатга олмасак, бугун майдонда тенг жамоалар ўйнади. Кейинчалик бу таҳлилда ҳам кўринади. Гапириш жуда қийин, жуда ҳам оғир ҳисоб. Ютқазмаслигимиз керак деб ўйлаётгандим. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлим ҳам, лекин бу футбол. Рақибларнинг индвидиуал маҳорати эвазига дастлабки икки гол дарвозамига кириб кетди. Бугун бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Ўйин олдидан "Андижон" дарвозабонини кўргандик, термадаги ўйинлари орқали ҳам билардик. Бизда ҳам шундай дарвозабонимиз бўлишини истардик. У ғалабага жуда катта ҳисса қўшди. Чунки ҳисоб 0:0 ва 1:0 пайтида бизда яхши вазиятлар бўлганди. Дарвозабон ярим жамоа деб айтишади. "Андижон"нинг бошқа футболчилари ҳам яхши меҳнат қилишди. Лекин дарвозабонни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бизнинг ҳимоя чизиғини яхши десак, ҳисоб тўғри келмаяпти. Бу ўйинни кўриб чиқиб, барчасига баҳо берамиз. Ҳозир аниқ гап гапириш жуда қийин.

- "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда тўлиқ 5 ҳимоячи бўлиб ўйнади.

- Рақиб ўйинини тахлил қилганимизда кўрдик, Абдуманнопов ва Абдуманнонов кенг ўйнайди. Уларнинг ОКМКга қарши ўйинини ҳам тахлил қилдик ва шунга мажбур эдик. Тўп бизда бўлиб турганида ҳимояда 3 киши қолди. Тўп рақибларда бўлганида биз "Андижон"нинг кенг ўйини ҳисобига шундай ўйнашга мажбур эдик. Шундай тайёргарлик кўргандик. 5 ҳимоячи бўлди дегани ютқазмасак бўлди дегани эмас. Барчаси таркибнинг ҳолатидан келиб чиқилди. Агарда ўйинни ўзгартира олганимизда тактикани ҳам ўзгартирардик. Ўша футболчилар шундай ўйнашда давом этишди, захирадан тушганлар ҳам. Барчасини ўрганиб чиқамиз.

- Биринчи ёки иккинчи голдан кейин 5 ҳимоячининг бирини олиб ташлаб, бир ҳужумчи тушириб, ҳужумга эътибор берса бўлмасмиди?

- Иккинчи голдан кейин, менинг тушунчам бўйича, агарда беш ҳимоячи бўлиб қолсак, қанот ҳимоячилари олдинроққа чиқади. Бу схемани қанот ҳужумчилари билан қўшиб тўрт ҳужумчига мосласа бўлади. Шу сабабли ўзгартириш қилмадик. Ютқазгандан кейин нотўғри қилдик деб ўйлашимиз мумкин. Ҳозир бу саволга жавоб бериш қийин.

- Иккинчи давра йирик мағлубият билан бошланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлардан кўнглингиз тўлдими?

- Уч янги футболчи асосий таркибда ўйнади. Гадоев, Даци ва Ҳайдаров. Ҳужумчиларимиз гол урмади. Ҳисоб барчасини айтяпти. Уларни мақташга ҳам ожизмиз. Гадоевнинг ўйини қовушмади. Унга ҳали вақт керак. У трансферлар ойнаси тугашига оз вақт қолганида жамоага келди. Лекин Даци ва Ҳайдаров гол урмаган бўлса-да, рақибга босим ўтказди. Гол ура олмадик, шу сабабли кўнглим тўлмади. Улар ҳам меҳнат қилишди, ёмон ўйнади деб бўлмайди.

Ишқибозлардан узр сўраймиз. Охиригача ўтириб, ютқазаётганимизда ҳам кетиб қолмагани учун мухлисларга катта раҳмат айтаман.



Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика