UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  0 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  20 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  299 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди"

Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувидан кейин термамиз устози Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Бугун илк ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Дастлабки тўртликда ёш ўйинчиларимизга имконият бердик. Уларнинг ўйини менга ёқди. Кейинги тўртликда жуда кўп таркибни синаб кўрдим. Чунки ёш йигитларни кўриб олишим керак. Билиниб турибди, ҳали анча ўз устида ишлашлари лозим. Худо хоҳласа, уларнинг даражаси ўсади. Улар илк бор халқаро даражадаги ўйинда қатнашишди. Анча вазиятлардан фойдаланишда оқсашди. Умуман олганда, йигитлардан кўнглим тўқ", – деди Аҳмедов.

- Ўйин давомида жуда кўп тўп йўқотдик ва дарвоза олдида тўпни йўқотишимиз ортидан 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ёш ўйинчилар ўйнагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми?

- Бошқа сабаблар ҳам бор. Чунки таркиб ўзгартирганимиз туфайли унга мослашиш қийин кечади. Шунинг учун бундай ҳолатлар учрайди. Биринчи ва иккинчи тўртлик бир-бирини тушунади, аммо ёшлар ва янгилар хато қилишади. Бу биз учун керак нарса, чунки айнан шу хатоларни кўриб, буни устида ишлаймиз.

- Мураббий сифатида бугунги баҳсдан нималарни олдингиз?

- Ёшларимиз нимага қодирлигини кўриб олдим. Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди.

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика