

Меҳмонларнинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада захирага олинди.
Ўйин эса “Хорфаккан”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Қайд этиш керакки, баҳснинг 90+3 дақиқасида ҳар иккала жамоадан бир нафардан ўйинча майдондан четлатилди.
“Бани Яс” БАА чемпионатида 21 ўйиндан сўнг 21 очко жамғарган ҳолда ўнинчи ўринда бормоқда.




