Азмун Уэльс билан ўйинда тўлиқ ҳаракат қиладими? Унинг ўзи жавоб берди

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2022, 13:09
Сердар Азмун ЖЧ-2022 баҳсларига тайёрлиги ҳақида гапирди.

Куни кеча Англия билан 1-тур учрашувида (2:6) Эрон терма жамоаси ҳужумчиси 77-дақиқада захирадан майдонга тушди.

"Жароҳатдан кейин ўзимни аллақачон нормал ҳис қиляпман.

Қачон 90 дақиқа ўйнашим мумкин? Ўйлайманки, кейинги ўйинда. Ҳаммаси яхши бўлади", – деди Азмун.

Эрон терма жамоаси 25 ноябрь куни Уэльс билан учрашади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport24