UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Азар: "Ишонч ошиши учун "Челси" ҳар бир баҳсда ғалаба қозониши керак" Янгиликлар

Азар: "Ишонч ошиши учун "Челси" ҳар бир баҳсда ғалаба қозониши керак"

Теглар :  Эден Азар
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден азар АПЛнинг 10-турида "Борнмут" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйиндаги ягона голга Азар муаллифлик қилди.

"Бу гол муҳим эди, чунки бундай баҳсда ғалаба қозониш керак. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, ягона муаммо гол урмаганимиз бўлди. Кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, чунки кўплаб вазиятлар яратдик ва биринчи бўлимда битта ёки иккита юз фоизлик имконият бўлди. Ўша вазиятларда гол урганимизда, баҳс осонроқ ўтарди, аммо асосийси ғалабага эришдик.

1:0 ҳисобида олдинда бориб, ўйинни назорат қилиш қийин, аммо ҳимояда ишончли ўйнадик, рақиб кўп зарба беришига имкон бермадик ва ғалабага муносиб эдик.

Бу қуруқ ўйин Тибо Куртуа ўз кучига ишониши учун муҳим эди. Бутун жамоа ғалабага муносиб бўлди.

Ўз кучимизга бўлган ишонч ошишини истаймиз, бунинг учун ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш керак. Энди сешанба куни "Рома" билан ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз" - дейди Азар.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика