Аёллар футзали. Осиё Кубоги саралашида Австралия билан бир гуруҳдан ўрин олдик
17 окт 2024 12:38
Янгиликлар
Аёллар футзали. Осиё Кубоги саралашида Австралия билан бир гуруҳдан ўрин олдик
Футзал бўйича аёллар Осиё кубоги саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросими якунига етди. Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ташкиллаштирилган маросим Тошкент вақти билан соат 12:00да старт олганди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "С" гуруҳида Туркманистон, Австралия, Филиппин ва Қувайтга қарши тўп тепади.
Эслатиб ўтамиз, 4 та гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамолар (8 та) Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритади. Яна бир йўлланма гуруҳларда 3-ўринни олганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлган термага насиб этади.
Хабарингиз бор, Осиё кубоги финал босқичида 12 та жамоа иштирок этади. Саралашдан чиққан 9 та жамоага мезбон Хитой, амалдаги Осиё чемпиони Эрон ва амалдаги Осиё вице-чемпиони Япония қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар