

8та жамоа иштирок этган ушбу мусобақада Япония U-16 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Япониялик қизлар финалда КХДР устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Хитой Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мусобақада иштирок этган жамоалар: Таиланд (мезбон), КХДР, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Вьетнам, Хитой, Бангладеш.









