

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 21 ёшли норвегиялик футболчи учун "Айнтрахт" клуби даъвогарлик қилмоқда.
Бир ой олдин немис клуби ўйинчи учун 7 млн евро таклиф қилди, аммо "Милан" рад жавобини берди. Энди немислар 12 млн евро таклиф қилишмоқда.
Хауге ўтган мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди.



