UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  0 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  0 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  0 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   10 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  8 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  11 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  7 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  21

Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди Янгиликлар

Евро-2024. Австриялик футболчининг ягона голи Францияга илк турда ғалаба тақдим этди

Евро-2024 гуруҳ босқичидан ўрин олган Австрия ва Франция ўртасидаги учрашув якунланди.

Австрия - Франция 0:1

Австрия

Чемпионат Европы. Группа D . 1-тур

18/06/2024, 01:00

1
:
0
Тугади

Франция

Максимилиан Вебер - 38'

Стадион: Merkur Spiel-Arena, 46425 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
16'  Максимилиан Вебер
34'  Филипп Мвене
59'  Максимилиан Вебер (Гернот Траунер)
59'  Михаэль Грегорич (Марко Арнаутович)
59'  Флориан Гриллич (Патрик Виммер)
79'  Кристоф Баумгартнер
84'  Конрад Лаймер
88'  Филипп Мвене (Александр Прасс)
90'  Конрад Лаймер (Романо Шмид)
90'  Кевин Дансо
38'  Максимилиан Вебер
56'  Усман Дембеле
71'  Усман Дембеле (Рандаль Коло-Муани)
71'  Адриен Рабьо (Эдуардо Камавинга)
90'  Килиан Мбаппе
90'  Антуан Гризманн (Юссуф Фофана)
90'  Килиан Мбаппе (Оливье Жиру)

Австрия: Пентц, Вобер, Дансо, Пош, Сивалд, Сабитцер, Гриллиш, Грегориш, Мвене, Баумгартнер, Лаймер.

Франция: Меньян, Упамекано, Кунде, Гризманн, Мбаппе, Дембеле, Канте, Рабьо, Тьюрам, Салиба, Т. Эрнандес.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди

90. Мбаппе майдонга тушиб кетди ва шу сабабли ҳакам томонидан огоҳлантирилди

88. Мбаппенинг бурни синди, у захирага олинади

84. Огоҳлантириш: Лаймер МБаппега қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

83. Тюрам навбатдаги яхши вазиятдан фойдалана олмади

80. Огоҳлантириш: Баумгартнер дарвозабонга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

76. Энди навбат Австрия термасида. Улар бир нечта ҳужумлар ташкил қилишди, лекин ҳеч бир ҳужум зарба билан якунланмади

71. Ўзгариш: Коло-Муани ва Камавинга майдонга тушди, улар Дембеле ва Рабиони алиштиришди

68. Тюрамнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

67. Французлар сўнгги дақиқаларда яхши вазиятларга эга бўлишди, бироқ ҳозирча французлар гол уришда қийинчиликларга учрашмоқда

64. Усман Дембеленинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди

62. Марсель Забитцер рақиб майдончасининг ичида йиқилди, ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади



62. Дембеленинг узатмасига Мбаппе етиб кела олмади

56. Огоҳлантириш: Дембеле сариқ олди

'55. Мбаппе Лукакудан ҳам ўтиб тушди. Французлар сардори 99 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади 

55. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси анча сокин ўтди. 

48. Стефан Пошнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45. Мбаппе навбатдаги имкониятидан фойдалана олмади

42. Голдан сўнг австрияликлар ҳам ҳужум қилишни бошлади, навбатдаги бурчак зарбаси ўхшамади

38. ГОООЛ. Мбаппенинг узатмасидан сўнг Максимилиан Вебер ўз дарвозасини ишғол қилди

36. Австрия ҳисобни очишига сал қолди. Кристоф Баумгартнернинг зарбасини дарвозабон ажойиб тарзда қайтарди

34. Огоҳлантириш: Дембелега яна жуда қўпол ўйнашди ва Филипп Мвене огоҳлантирилди

32. Конрад Лаймер Франция майдончасига кириб борди ва зарба йўълади, тўпни дарвозабон ушлаб олди

29. Австрияликлар ҳакамнинг қарорларидан норози бўлишни бошлашмоқда. Умид қиламизки, учрашув ҳеч қандай жанжалларсиз якунланади

23. Австрияликлар бурчак зарбасини амалга оширади. Бироқ уларнинг уруниши омадсизлик билан якунланди

19. Гризманнинг зарбасини Дансо қайтармоқда. Мбаппе жамоасида навбатдаги бурчак зарбасига эга бўлди

16. Огоҳлантириш: Усман Дембелега нисбатан Максимилиан Вебер жуда қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

13. Тео Эрнандес ҳужумга ўтди ва ўткир бурчакдан зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади

8. Мбаппеда илк хавфли вазият пайдо бўлди, бироқ французлар сардорининг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

5. Франция учрашувнинг бошидан тўпга эгалик қилишга интилмоқда. Ҳозирча австрияликлар яхши ҳаракатланишмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика