

Аргентиналикнинг клуб билан янги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Форвард 2014 йилнинг декабридан бери "Атлетико"да ўйнайди. У Мадрид клуби таркибида 305та ўйин ўтказган. Ҳозирги таркибдаги фақатгина икки футболчи ундан кўпроқ "Атлетико" либосида ҳаракат қилишган - Коке (519) ва Ян Облак (323).
26 ёшли Корреа жорий мавсум жамоа либосида Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.




