

Хабарларга қараганда, "матрасчилар" ушбу мавсумда ижара асосида "Марсель" сафида ҳаракат қилаётган 21 ёшли франциялик футболчини ёзда ўз сафига жалб қилишга ҳаракат қилади. Ҳимоячи ҳуқуқи Лондоннинг "Арсенал" клубига тегишли. Салиба ҳали "канонирлар"нинг асосий таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
Уильям Салиба жорий мавсумда Лига 1 да 31 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та сариқ карточка олди.



