“Атлетико” Альвареснинг кетишига фақат бир шарт билан рози бўлади

Sherzod Nurmatov
27 авг 2026, 14:05
“Атлетико” раҳбарияти жамоа асосий ҳужумчиси Хулиан Альварес атрофидаги трансфер можаросида жуда қатъий позицияни эгаллади.

Аргентиналик таниқли журналист Гастон Эдулнинг сўзларига кўра, “Атлетико” Хулиан Альварес трансфери учун тахминан 150 миллион евро талаб қилмоқда. Шу билан бирга, Мадрид клуби “Барселона” билан ҳар қандай битим тузишни қатъиян тақиқлади: “матрасчилар” ҳар қандай жамоанинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр, бироқ ўзларининг тўғридан-тўғри рақобатчисини кучайтиришни асло истамаяпти.

Хабарларга кўра, 26 ёшли аргентиналик ҳужумчи “Камп Ноу”га ўтиш амалга ошиши учун парда ортида бор имкониятини ишга солмоқда ва унинг асосий танлови — Каталония лойиҳаси. Аввалроқ “Барселона” 100 миллион евродан ортиқ таклиф билан чиққанди, аммо бу маблағ “Атлетико”ни қониқтирмади.

Эндиликда ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ҳужумчини таркибга қўшиб олиш умидини сақлаб қолиш учун “Барселона” молиявий жиҳатдан анча дадил қадам ташлашига тўғри келади.

Қайд этиш жоизки, 2025/26 йилги мавсумда аргентиналик форвард “Атлетико”нинг ҳужум чизиғида ҳал қилувчи ўйинчи бўлганди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Хулиан Альвареснинг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN